АсосийСпорт

Ғиёсов Каттераллга қарши жангдан қанча гонорар олгани очиқланди

Бу ҳақда “SportySalary” нашри хабар берди.

'Ғиёсов Каттераллга қарши жангдан қанча гонорар олгани очиқланди'ning rasmi

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ва англиялик Жек Каттералл ўртасида Мисрда бўлиб ўтган WBA Regular камари учун жангдан кейин спортчиларнинг гонорарлари маълум бўлди. Бу ҳақда “SportySalary” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Шаҳрам Ғиёсов ушбу жанг учун тахминан 150 минг доллар миқдорида даромад олган. Нашр бу сумма боксчининг Окампо, Урванов ва Паррага қарши аввалги жангларидаги гонорарлари асосида ҳисобланганини қайд этган.

Жек Каттералл эса мазкур жангдан кўпроқ маблағ ишлаган. Унинг гонорари тахминан 250 мингдан 300 минг долларгача баҳоланмоқда.

Маълумот учун, WBA Regular камари учун жанг 23 май куни Мисрда бўлиб ўтди ва 12 раунд давом этди. Унда Шаҳрам Ғиёсов очколар ҳисобига кўра Жек Каттераллга мағлуб бўлди.

Бу мағлубият Ғиёсовнинг профессионал фаолиятидаги илк йўқотиши бўлди. У бунга қадар ўтказган 17 та жангининг барчасида ғалаба қозонган эди.

Мазкур ғалаба ортидан Жек Каттералл ярим ўрта вазн тоифасида WBA Regular камари соҳиби бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади'ning rasmi

    Спорт 25.05.2026 08:51

    Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади

    “Opta” суперкомпютери АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

    'Ўзбекистон МТЖнинг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби маълум қилинди'ning rasmi

    Спорт 25.05.2026 02:32

    Ўзбекистон МТЖнинг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби маълум қилинди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 14:56

    Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

    Маълум қилинишича, жамоа бош мураббийи Pep Guardiola ушбу учрашувда бир қатор асосий футболчиларга дам беришга қарор қилган.

    'Конго терма жамоаси карантин талабига қарамай ЖЧга тайёргарликни давом эттирмоқда'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 12:11

    Конго терма жамоаси карантин талабига қарамай ЖЧга тайёргарликни давом эттирмоқда

    Конго жамоаси АҚШнинг 21 кунлик карантин тавсиясига қарамай, ЖЧ олдидан тайёргарлик режасини ўзгартирмаслигини маълум қилди.

    'Синдоров Бухарестда ўтган турнирда 42,5 минг доллар ютиб олди'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 04:24

    Синдоров Бухарестда ўтган турнирда 42,5 минг доллар ютиб олди

    "Super Chess Classic Romania" турнирида Жавоҳир Синдоров 3-ўринни эгаллади.

    'Роналду орзусига етди'ning rasmi

    Спорт 22.05.2026 06:45

    Роналду орзусига етди

    “Ал-Наср” Саудия чемпиони бўлди.