ЖССТ ташкилот аъзо мамлакатларни эмлаш жараёнларини жадаллаштиришга чақирди. Қолаверса, ЖССТнинг хулосасича, янги мутациянинг пайдо бўлиши ҳозирча коронавирусга қарши бошқа вакцина яратиш заруратини юзага келтиргани йўқ. Чунки амалда қўлланилаётган вакциналарнинг “омикрон” штаммига қарши самарадорлиги пасайиши ҳали исботланмаган. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Аслида, янги штамм тарқалишини жиловлашда вакциналарга катта умид боғланаётгани бежиз эмас. Чунки “омикрон” қайд этилган Жанубий Африка мамлакатлари, хусусан, ЖАРда катта ёшли аҳолининг тўртдан бир қисми ҳануз эмланмаган.
Шу боис Хитой давлати 600 миллион доза COVID-19га қарши вакцинани Африка мамлакатларига етказиб беришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар Ўзбекистон қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатади.
Шунингдек, энди Ўзбекистонга 11 та давлатдан кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади.
Мавзуга доир:
Ўзбекистонда Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди