Жорий йилнинг 4 январ куни соат 22:00 ларда Ромитан тумани Шўрча маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ҳ.Н. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, ўз акасининг хотини 1982 йилда туғилган К.Д. билан унинг уйига бориб жанжаллашиб қолади.
Маълум бўлишича, жаҳлини жиловлай олмай ошхона пичоғи билан янгасининг чап кўкрак пастки қисмига икки маротаба, ўнг кўкрак пастки қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Ҳозирда жабрланувчи туман марказий касалхонасига ётқизилиб, тиббий муолажалар қилинмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан H.N.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.