АсосийJinoyat

Самарқандда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Самарқандда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига Самарқанд тумани Қайнама маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилади, 

Унда маълум қилинишича, Жомбой тумани Қораки қишлоғида яшовчи, 1999-й.т. Б.Н. Жомбой тумани Корамўйин маҳалласи Қораки кишлоғидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 0,25 гектар бўш ер майдонни жами 23.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, туман кадастр хизматида ишловчи “Ж” исмли шахс орқали ушбу ер майдонни туман кадастр бўлимидаги компютер базасига унга тегишли эканлиги тўғрисида маълумот киритиб бериш учун, ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари ва жами 24.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганлиги маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, 2022-йил 07-январ куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Жомбой туманида тезкор тадбир ўтказилиб, Б.Н. ва Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Жомбой туман филиалида ишловчи Ў.Ж.лар ариза муаллифидан 24.000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар