1

Google ва Levi’s "ақлли" куртка яратди

HI-TECH 02.06.2016, 13:04
Google ва Levi’s "ақлли" куртка яратди

Google қидирув тизими Levi’s бренди билан ҳамкорликда дунёдаги илк “ақлли” курткани ишлаб чиқишди. Мазкур куртка мустаҳкам деним матосидан тикилди.   

Куртка ҳақиқий маънода янги кашфиёт бўлди. Унинг “ақлли” куртка деб номланиши ҳам бежизга эмас. Куртканинг енгларига махсус микросенсор зарралар билан таъминланган. Микросенсорлар эса курткани кийган кишининг ҳақиқий маънодаги дастёри бўла олдаи. Сабаби, улар қўнғироқни қабул қилиш, плеерни бошқариш каби хусусиятларга эга. 

Мазкур лойиҳа “Google Jackard» номини олди. У биринчи марта ўтган йили намойиш этилган эди. Курткани яратиш ва мукаммаллаштириш устида махсус гуруҳ иш олиб борди. Мазкур гуруҳ компнанияга узвий боғлиқ бўлган ва «Advanced Technology and Project» номини олган инновацион технологияларга ихтисослашган. 

Эндиликда жаҳондаги энг оммабоп қидирув тизими Google ўзининг жинси ишлаб чиқариш бўйича етакчи компнаия Levi’s билан ҳамкорликдаги янги кашфиёти билан барчани хурсанд қилади.   

Куртка ташқи кўриниши билан бошқа анъанавий курткалардан деярли фарқ қилмайди. У велоспорт ишқибозларига мўлжалланган. Бироқ, уларнинг оддий курткалардан фарқи шундаки, унинг манжетларига махсус микросенсорлар тикиб чиқилган. 

Оддий жинси матоси инсон хатти-ҳаракатларига жавоб бера олувчи интерактив матога айланди. Куртка смартофн билан Bluetooth ва махсус мобил дастур воситасида боғланади.  

Уни кийган спортчи велосипед ҳайдаб кетаётганида кириш қўнғироғига жавоб бериш учун чўнтагини ковламайди. Кирувчи смс-хабарларни ҳам ўқиш унчалик қийин эмас. Курткани кийган киши унинг манжетига қўл теккизишининг ўзи етарли. 

Эслатиб ўтамиз, Google ва  Levi’s ҳамкорлигидаги “ақлли” куртка 2017 йилнинг баҳорида сотувга чиқарилади. Куртканинг нархи эса ҳозирча номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1