1

Telegram`ни бузиб киришдан ҳимоялашни биласизми?

HI-TECH 16.06.2016, 12:38
Теглар: Ижтимоий тармоқлар
Telegram`ни бузиб киришдан ҳимоялашни биласизми?

Яқинда ижтимоий тармоқларда оммабоп мессенжер Телеграмни ҳам бузиб кириб, ундаги шахсий хабарларни ўқиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Қуйидаги тавсиялар ёрдамида сиз ўз Телеграм саҳифангизни бузиб киришдан ҳимоя қилишингиз мумкин: 

1. Телеграм мобил мижозини очинг. У ердан Settings пунктини топинг. 

2. Бошқа саҳифадан Privacy ва Security пунктларини топинг. 

3. Privacy ва Security бўлимларида бизга Security бўлими керак. Биринчи навбатда Two-Step Verification пунктини топамиз ва қўшимча парол ўрнатамиз. Қўшимча парол сизнинг Телеграм саҳифангизни янада ишончлироқ қилади. Яъни сиз бошқа қурилмадан телеграмга кирмоқчи бўзлганингизда, фақат смс орқали жўнатилган паролни эмас, балки қўшимча паролни ҳам киритишингизни сўрайди. Турган гапки, уни сиздан бошқа ҳеч ким билмайди, натижада эса телеграм саҳифнагизни ҳеч ким бузиб киролмайди. 
  
4. Энди эса Active Sessions пунктига аҳамият беринг. Унинг ёрдамида сиз телефон рақимингиздаги телеграм ишлаётган барча қурилмаларни кўришингиз ва ортиқчасини ўчиришингиз мумкин.

Рўйхатда мижоз исми, IP-манзили ва сўнгги марта Телеграмдан фойдаланган сана кўрсатилади.

Мазкур маълумотларни кўздан кечиринг ва ортиқчасини ўчириб юборинг.

Шарҳлар

Ўзбекистонда баъзи ижтимоий тармоқлар вақтинча чекланди. Улар орасида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” ҳам бўлиши мумкин

02.07.2021, 17:11

“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.Хабарда айтилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир...
Жонли эфирдаги ўлим: опа-сингил мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди (Видео)

30.06.2017, 16:38

Ижтимоий тармоқларда Украинанинг Харьков шаҳри яқинида 29 июнь куни опа-сингил иштирокида содир бўлган ЙТҲ акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Автофалокатда ҳалок...
​Facebook асосчиси аккаунтлар сони 2 миллиардга етганини маълум қилди

28.06.2017, 15:16

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ундаги аккаунтлар сони 2 миллиардга етганини маълум қилди.РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақда Цукербергнинг ўзи саҳифасида ёзиб қолдирган.Бу кўрсаткични...
​Ижтимоий тармоқларда Брюс Лининг ҳақиқий жанги акс этган видео пайдо бўлди (Видео)

14.06.2017, 12:07

Ижтимоий тармоқларда Брюс Лининг аралаш жанг санъати қоидаларига асосан ўтказилган, ягона ва ҳақиқий жанги акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. Мазкур...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1