Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

СИЁСАТ 22.06.2022, 15:14
Теглар: Ўзбекистон, Озарбайжон, Ичан қалъа
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз раҳбари ўзбек ва озарбайжон халқлари муносабатларининг шонли тарихи бугунги кўп қиррали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлаган эди.

Ҳақиқатан ҳам, қардош халқларимиз азалдан борди-келди қилиб, бир-бирининг маданиятини бойитган. 2500 йилдан зиёд тарихга эга Хива бунда муҳим ўрин тутган.

Шу жиҳатдан, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг бу қадимий шаҳарга ташрифи катта маънога эга.

Ичан қалъа нодир шаҳар-ёдгорлик сифатида диққатга сазавор. Бу ерда 120 дан зиёд меъморий обидалар бор. Шу боис Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда ЮНЕСКО Маданий мерос рўйхатига киритилган.

Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди.

 Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрди.

Бу мажмуани 1884 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз қурдирган. Кейинчалик қўшимча бинолар ҳам барпо этилиб, бешта ҳовлидан ташкил топган. Саройда ҳам шарқона, ҳам европача услубдаги архитектура ажойиб тарзда уйғунлашган. Яна бир эътиборли жиҳати, XX аср бошларида кўпгина сиёсий жараёнлар айнан шу саройда кечган.

Хиванинг давлатчилик ва илм-фан ривожида тутган ўрни, қадимий обидалари ва санъати озарбайжонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шарҳлар

Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги Лочин йўлида чегара пости ташкил этилади

16.03.2023, 10:31

5 март куни Арманистон томонидан содир этилган провокация Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги Лочин йўлининг сўнгги нуқтасида чегара назорат постини ташкил этиш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.Бу ҳақда...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Озарбайжонда "Қора январь" фожиали воқеалар қурбонлари ёдга олинди

21.01.2023, 12:48

Озарбайжонда 1990 йил 20 январдаги фожиали воқеалар қурбонларини ёдга олинди. Шу куни бутун Озарбайжонда бир дақиқалик сукут эълон қилинди. Кемалар, машиналар ва поэздлар мотам садоларини...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...