АсосийDunyo

⚡️ Қирғизистон президенти Самарқанддан қайтади ва чегарадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади

'⚡️ Қирғизистон президенти Самарқанддан қайтади ва чегарадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади'ning rasmi

Айни пайтда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгаши йғилишида иштирок этаётган Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз юртига қайтиб кетади. 

Қирғизистон Жўқорғи Кенеши спикери Талант Мамитовнинг маълум қилишича, Садир Жапаров Самарқанддан қайтади ва соат 17:00 да чегарадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди.

Айни пайтда ҳам Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, томонлар бир-бирини провокацияда айбламоқда.

Ижтимоий тармоқларда тўқнашувлар акс этган тасвирлар тарқалмоқда.  

Тожикистон томони залп билан отиладиган реактив тизимларини қўлламоқда, деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати. Кадрларда Тожикистон томондан ракеталар учирилгани акс этган.

Лавҳалардан бирида Тожикистон ҳарбийлари бостириб кирган қирғиз маъмурий биносига байроқ ўрнатилгани айтилган. 

 Эслатиб ўтамиз, айни вақтда икки мамлакат президентлари — Жапаров ва Эмомали Раҳмон Самарқандда бўлиб турибди.

 

    Бошқа янгиликлар