Самарқандда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди.
Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олдилар.
Шунингдек, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини жадаллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди. Томонлар бир-бирини провокацияда айбламоқда.