АсосийDunyo

Садир Жапаров жонли эфирда кўз ёш тўкди (видео)

'Садир Жапаров жонли эфирда кўз ёш тўкди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 19 сентябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров жонли эфирда мамлакат аҳолисига мурожаат қилмоқда.

Садир Жапаров оналарга қирғиз заминини ўз жонимдек севадиган йигитларни тарбиялагани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" ёзмоқда. 

“Сиз ҳақиқатдан ҳам қаҳрамонлар туғиб, тарбия қилдингиз, сизга таъзим қиламан”, - деди ва кўз ёшларини тўкди.

"Уларнинг қаҳрамонлиги унутилмайди", - деди Президент ва ҳамдардлик билдирди.

Садир Жапаров Боткенга бориш истагида бўлган қирғиз халқига мурожаат қилди. Қирғизистоннинг ҳарбий салоҳияти аввалгидек эмаслигини таъкидлаб, уларни тинчланишга чақирди: 

"Армия ҳар томонлама қудратли бўлиб бормоқда", - деди у. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда қирғиз-тожик чегарсида вазият таранг бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувларда Қирғизистондан 59 киши, Тожикистондан эса 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 

Қирғизистонда бугун, 19 сентябрь —  миллий мотам куни деб эълон қилинган. Тожикистонда эса эртага, 20 сентябрь кунини мотам куни деб эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар