Шавкат Мирзиёев Самарқандда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

СИЁСАТ 11.11.2022, 17:14
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбирлари доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.



Бугун бўлиб ўтган кўп томонлама йиғилишнинг асосий натижалари юзасидан фикр алмашилмоқда.



Яқинда Ашхобод шаҳрига бўлган олий даражадаги ташрифда, шу жумладан парламентлараро ҳамкорлик йўналишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1