1

Хоразмда ҳам икки фуқаро ижарадаги уйида ис газидан захарланиб вафот этди

ЖАМИЯТ 16.11.2022, 17:23
Хоразмда ҳам икки фуқаро ижарадаги уйида ис газидан захарланиб вафот этди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган иситиш қозонидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 13 ноябрь куни соат 19:30 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги хонадонлардан бирида ижара асосида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро Д.С. ва 2007 йилда туғилган Р.Б. хонадонида ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган иситиш қозонидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Жиззахда 63 ёшли аёл ва унинг икки невараси ис газидан захарланиб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1