1

Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди?

СПОРТ 22.12.2022, 11:23
Теглар: Франция, финал
Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди?

Франция термасининг мундиалдаги иштироки учун бериладиган молиявий рағбатлантириш миқдори ошкор бўлди. Франциянинг "RMC Sport" нашри бунга аниқлик киритган.

Францияликлар Жаҳон чемпионати финалидаги иштирок учун ташкилотчилар томонидан 29 миллион евро билан тақдирланди. Агар Франция терма жамоаси чемпион бўлганида, 41 миллион евро ишлаб оларди.

Франция футбол федерацияси молиявий рағбатлантиришнинг 30 фоиз миқдорини футболчилар, муррабийлар ва бошқа ходимларга ажратиб берган. Ҳисоб-китобларга кўра, терма жамоанинг ҳар бир аъзоси 288 минг еврога эга бўлган. Қолган 70 фоиз ютуқ пуллари федерация ғазнасида қолган.

Франция футбол федерациясининг маълум қилишича, қолган пуллар Францияда ҳаваскорлар футболини ривожлантиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашувида Франция терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб борди ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида (4:3 ҳисобида) мағлубиятга учради.

Шарҳлар

Франция бўйлаб минглаб одамлар Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқди (видео)

20.01.2023, 11:24

Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг...
Жаҳон чемпионатидаги мағлубиятдан сўнг Францияда тартибсизликлар бошланиб кетди

19.12.2022, 13:12

Франциянинг бир қанча шаҳарларида Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонганидан сўнг, норози мухлислар томонидан тартибсизликлар бошланди, деб хабар берган Le...
Жаҳон чемпионатидаги Франция-Марокаш учрашувидан кейин Европада тартибсизликлар бошланди (видео)

15.12.2022, 12:09

Жаҳон чемпионати яримфиналидан ўрин олган Франция – Марокаш (2:0) ўйини якунланганидан кейин Европа шаҳарларида тартибсизликлар бошланди. Финал ҳуштаги янграгандан сўнг ижтимоий тармоқларда Париж, Ланс, Амстердам...
Эммануэль Макрон иккинчи маротаба Франция президенти этиб сайланди

25.04.2022, 09:10

Францияда 24 апрель, якшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.Дастлабки натижаларга кўра, Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон етакчилик қилди. У...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1