АсосийJamiyat

⚡️ Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ айни пайтда қаерда экани маълум қилинди

'⚡️ Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ айни пайтда қаерда экани маълум қилинди'ning rasmi

Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар қилинган эди. Айиқ, мактаб биносига киришга ҳам уринган

Ҳозирда ушбу айиқ туманнинг Яшнабод МФЙ Бешчашма ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.

Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган.

"Такидлаш, жойизки айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳолат бўйича Табиат ресурслари вазирлигининг расмий саҳифаларида қўшимча маълумот берилади", - дейилган хабарда. 

Бошқа янгиликлар