АсосийЖамият

Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

6 кундан бери қидирилаётгани айтилмоқда.

'Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти ФВБга Бўзсув каналининг маълум қисмида вояга етмаган 17 ёшли йигит чўмилаётган вақтида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан зудлик билан қутқарувчилар ҳолат жойига етиб борган. Ҳозирда қидирув қутқарув ишлари давом этмоқда.

“Болам 6 кундан бери йўқ. У Чирчиқ шаҳридаги спорт мактабида ўқир эди. Ўзим Олмалиқ шаҳриданман. Унинг тренерлари 3-4 та бола билан чиқиб кетган. Нега у мени боламни сўрамасдан олиб чиқади ва тақиқланган жойда чўмилтиради? Ўғлимни қидирилишига кўпроқ ходим бириктирилишини сўрайман, илтимос” , — дейди боланинг онаси.

Бошқа янгиликлар