2024 йилда Uzbekistan Airways хизматларидан фойдаланган йўловчилар сони 6 миллиондан ошди. Бу ҳақда Миллий авиакомпания хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, бу авиакомпания тарихидаги энг юқори йиллик натижа ҳисобланади.
Юбилей йўловчиси ҲЙ765 Тошкент – Олмаота авиақатновига рўйхатдан ўтказилди. У Николай Курило бўлиб чиқди. Ушбу тарихий воқеа муносабати билан Uzbekistan Airways вакиллари, шу жумладан авиакомпания раҳбарияти, унга тантанали равишда эсдалик совғаларини топширдилар.