Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор 15 ёшли беморда ана шундай амалиёт муваффақиятли бажарилган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу юқори технологик амалиёт марказ жарроҳ ва трансплантологлари ҳамда Москвадаги Aкадемик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди.
Натижада сурункали жигар етишмовчилиги ҳамда аутоиммун гепатит ташхиси қўйилган 15 ёшли Умиджон Миркамолов дарддан фориғ бўлди. Унга отаси Камолиддин Исроилов донорлик қилди, бошқача айтганда, ота ўз ўғлига иккинчи умр бағишлади.
Ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Шифокорлар назорати остида зарур тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.