АсосийЖамият

Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади

Президент қарори билан Бойсун, Сариосиё ва Жарқўрғон туманларида янги туристик марказлар барпо этилади.

'Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади'ning rasmi

“Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида “Омонхона” туристик маркази;

Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида “Сангардак” туристик маркази;

Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги “Оқтепа” сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида “Обиҳаёт” туристик маркази;

“Омонхона”, “Сангардак” ва “Обиҳаёт” туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.

Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади. 

 Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

    'Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди

    Парламентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга ички ишлар органлари раҳбарлари номидан қўнғироқ қилишмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Шерлар ҳужумига учраб ҳалок бўлган эркак бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 17.12.2024 23:31

    Шерлар ҳужумига учраб ҳалок бўлган эркак бўйича жиноят иши қўзғатилди

    Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.

    'Фарзанд туғилганда эркакларга ҳам 5 кунлик дам берилади'ning rasmi

    Жамият 17.12.2024 22:52

    Фарзанд туғилганда эркакларга ҳам 5 кунлик дам берилади

    Парламент қуйи палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш, тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш принциплари такомиллаштирилмоқда.