АсосийЖамият

Мисрдан Ўзбекистонга С гепатитига қарши дорини етказиш қайта йўлга қўйилди

Саккизинчи партиядаги ёрдам умумий 30 та қутида 7200 дона дори воситасини ўз ичига олади.

'Мисрдан Ўзбекистонга С гепатитига қарши дорини етказиш қайта йўлга қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг С гепатити касаллигини 100 фоиз даволаш бўйича" ташаббуси ижроси доирасида 14 декабрь куни "Uzbekistan Airwaysавиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "С" гепатитига қарши "Софосбувир-400mg" дори воситасини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиш жараёнини қайта йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА .

Ушбу саккизинчи партиядаги ёрдам умумий 30 дона қутиларда 7200 дона "Софосбувир-400mg" дори воситаларини ўз ичига олади.

Дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доларига тенг бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг беғараз грант ёрдам сифатида Ўзбекистонга берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар вазни 13,4 тонна, умумий қиймати 1461 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда бир тиркама тўла пиротехника воситалари олиб кетаётган “Cobalt” ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    Тошкентда бир тиркама тўла пиротехника воситалари олиб кетаётган “Cobalt” ушланди

    Қайд этилишича, бу мазкур йил ҳисобидан божхонада аниқланган пиротехника бўйича энг йирик ҳолат бўлган.

    'Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди

    Ҳозирда очилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

    'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

    'Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди

    Парламентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга ички ишлар органлари раҳбарлари номидан қўнғироқ қилишмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11