Сўнгги вақтларда метро хизматига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда ва бугун илк маротаба Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати хабар қилди.
Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида "Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи" ни аниқлаш тадбири ўтказилди ва унда омадли йўловчи аниқланди. Шундан сўнг, ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.






