Ҳиндистон Mirage 2000 қирувчи самолёти режали ўқув машғулоти вақтида ҳалокатга учради. Ҳиндистоннинг Тhe Times of India нашри шу ҳақда хабар берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучларига (ҲҲК) тегишли қирувчи самолётнинг икки учувчиси ҳам ўз вақтида катапулта қилгани боис омон қолган. Улар ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олишган холос.
Самолёт Шивпури (Гвалиор) яқинида, тизимда носозлик юз бергани туфайли ҳалокатга учраган.
Айни пайтда ҳалокат сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда. ҲҲК томонидан суриштирув ўтказиш буюрилган.