АсосийЖамият

Танзила Норбоева Парламент аёллари форумига президент этиб сайланди

Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллик юбилей ассамблеяси доирасида ўтказилган форумда дунёнинг 200 дан ортиқ парламент аъзолари, аёл-етакчилар ва экспертлар иштирок этди.

'Танзила Норбоева Парламент аёллари форумига президент этиб сайланди'ning rasmi

Бугун, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бошланди.

Тадбирда дунёнинг турли бурчакларидан 200 дан ортиқ парламент аъзолари, аёл-етакчилар ва экспертлар иштирок этмоқда. Улар гендер тенглик, аёлларнинг сиёсий етакчилиги ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ энг муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.

Таъкидланганидек, форум парламент аёл аъзолари учун глобал миқёсдаги муҳим тадбир бўлиб, гендер тенгликни илгари суриш, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида аёлларнинг иштирокини кенгайтириш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.

Форум доирасида 40 йиллик юбилей нишонланиб, 39-сессия президенти этиб Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева сайланди.

Иштирокчилар кун тартибини тасдиқлаб, гендер тенгликни илгари суриш бўйича сўнгги ташаббуслар, жумладан, Парламент аёл аъзолари бюросининг Женева ва Тошкент сессияларидаги муҳокамалар, Гендер ҳамкорлик гуруҳи фаолияти ҳамда ташаббусларини кўриб чиқдилар.

Форумда Олий Мажлис Сенати Раиси ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон дунёнинг тез ривожланаётган мамлакатларидан бири сифатида гендер масаласига устувор аҳамият бераётганини, тарихий қисқа муддатда Президент Шавкат Мирзиёев  раҳбарлигида оилалар мустаҳкамлиги, аёлларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича  янги тизим, миллий модел яратилганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, Парламентлараро иттифоқ томонидан юритиладиган "Парламентдаги аёллар" рейтингида Ўзбекистон 193 та мамлакат орасида 36-ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, Форумда унинг бугунги формати хотин-қизларга оид минтақа учун хос бўлган долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилишнинг самарали механизмига айлангани ҳам қайд этилди.

Шунингдек, Форумда 150-ассамблеянинг муҳокама қилинаётган резолютсияларига гендер нуқтаи назаридан таҳлиллар киритилди. Иштирокчилар Фаластинда икки давлат тузиш ечимини илгари суришда парламентларнинг роли ҳамда қуролли можароларнинг узоқ муддатли таъсирини юмшатиш бўйича парламент стратегияларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида аёл депутатлар улуши 38 фоизни ташкил этади. Бу нафақат Ўзбекистоннинг Осиё минтақасида аёлларнинг парламентдаги вакиллиги бўйича етакчи ўринда эканлигини кўрсатади, балки сўнгги ўттиз йилда (+32 фоиз пункт) эришилган ютуқларни ҳам акс эттиради.

2004 йилда мамлакатда сиёсий партиялар номзодларининг камида 30 фоизи аёллар бўлишини талаб этувчи гендер квотаси қабул қилинган эди. Шу вақтдан бери аёлларнинг парламентдаги вакиллиги босқичма-босқич яхшиланиб борди. 2024-йилги сайловларда бу талаб 40 фоизга оширилиб, аёлларнинг иштирокини яна-да кенгайтиришга хизмат қилди.

Форумда ушбу масалалар бўйича махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар гендер тенглик нуқтаи назаридан тавсиялар ишлаб чиқдилар. Шу билан бирга, "Сиёсатни шакллантирувчи аёллар: аёлларнинг глобал тармоқлари" мавзусида панел муҳокама бўлиб ўтди. Тадбир якунида ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари ҳисоботларини тақдим этди ва гендер тенглик бўйича тавсиялар ПИнинг тегишли доимий қўмиталарига йўналтирди.

Парламент аёл аъзолари форуми 40 йиллик фаолияти давомида аёлларнинг сиёсий жараёндаги иштирокини кенгайтиришга ва гендер тенгликни илгари суришга хизмат қилиб келмоқда. Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси гендер тенгликни ривожлантириш, аёлларнинг сиёсий етакчилигини мустаҳкамлаш ва инклюзив ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган глобал муҳокамалар учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди. Форум иштирокчилари муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнида аёлларнинг фаол иштирокини таъминлаш йўлида янги стратегиялар ишлаб чиқди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.