АсосийЖамият

Тошкентда аёлни таъқиб қилаётган эркакка нисбатан чора кўрилмаяпти

Тошкент шаҳрида уч фарзанд ҳамда онаси собиқ турмуш ўртоғи томонидан мунтазам таҳдид ва зўравонликка дуч келмоқда.

'Тошкентда аёлни таъқиб қилаётган эркакка нисбатан чора кўрилмаяпти'ning rasmi

Аёл икки маротаба ички ишлар органларига ариза ёзган бўлса-да, унга ҳали ҳам ҳимоя ордери берилмаган.

Nemolchi.uz хабарига кўра, аёл аввал 20 сентябргача амал қиладиган ордер олган, аммо уни узайтириш тўғрисидаги мурожаати судга етиб бормаган. Шу орада эркак 16 октябрь куни аёлга иш жойида, 25 октябрда эса уйи олдида ҳужум қилган.

Жабрланувчи ички ишлар органларининг сусткашлигидан норози: “У мени қўрқитади, машинамга нарса ташлаб, қаматтираман, дейди. Энди машинамда юришга ҳам қўрқаман,” — дейди у.

Nemolchi.uz ҳодиса юзасидан Ички ишлар вазирлигидан Бектемир тумани ИИБ хатти-ҳаракатларини текширишни ва жабрланувчига ҳимоя ордери берилишини сўраган.

    Бошқа янгиликлар