АсосийЖамият

Ўзбекистонда кўпроқ ўғил болалар туғилмоқдами ёки қизлар?

2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра статистик маълумотлар эълон қилинди.

'Ўзбекистонда кўпроқ ўғил болалар туғилмоқдами ёки қизлар?'ning rasmi

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича 664,6 мингта тирик туғилиш қайд этилди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, уларнинг 343,6 мингтаси ўғил, 321 мингтаси эса қиз бола. Яъни жами туғилганларнинг 51,7 фоизини ўғил болалар ташкил этган.

Туғилишларнинг 48 фоизи шаҳарларда, 52 фоизи қишлоқ жойларда рўйхатга олинган. Шу даврда ҳар минг аҳолига 23,5 та туғилиш тўғри келган.

Мутахассислар бу кўрсаткич мамлакатда табиий ўсиш суръатлари барқарорлигини кўрсатишини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар