Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Андижондаги “Бобур Арена”да ўтказилган ўйинда “Пахтакор” “Бухоро”ни мағлуб этди.
“Бобур Арена”да дастлабки дақиқаларданоқ мухлислар ўз жамоаларини фаол қўллаб-қувватлади. Томонлар биринчи бўлимда ҳужумлар уюштириб, имкониятларга эга бўлди, бироқ дарвоза томон йўл топилмади. Шу тариқа илк тайм нурсиз дуринг билан якунланди.
Иккинчи бўлимда пойтахт жамоа вакиллари қатор ҳужумлар уюштирди. Ўйиннинг 63-дақиқасида бу ҳужумлар ниҳоят натижасини берди. “Шерлар” вакили Ҳожимат Эркинов ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳакам баҳсга 7 дақиқа қўшиб берди. 93-дақиқада “Бухоро” гол урди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат сабаб уни бекор қилди. Ҳожимат Эркиновнинг голи эса ўйинда ягона бўлди ва “Пахтакор”га Ўзбекистон кубоги ғолиблигини олиб келди.
Маълумот учун, “шерлар“ ярим финалда “Динамо”ни пенальтилар сериясида (4:2) мағлуб этиб, финалга йўл олган. “Бухоро” эса “Сўғдиёна”дан устун келиб (3:2), кубок учун ўтказиладиган турнирнинг якуний босқичидаги иштирокини кафолатлаганди.






