АсосийДунё

Британия олимлари лабораторияда табиий тиш яратишга муваффақ бўлишди

Тадқиқотчилар тиш ривожланиши учун зарур бўлган муҳитни симуляция қилувчи материал яратишган.

'Британия олимлари лабораторияда табиий тиш яратишга муваффақ бўлишди'ning rasmi

Энди винир, тилла тиш ва бошқа ва сунъий тиш имплантлари тарихда қоладиган бўлди. Чунки Британия олимлари тишни табиий ўстириш  борасида тадқиқотларида ижобий натижаларга эришди.  

Лондон Қироллик коллежи олимлари илк бор лаборатория шароитида инсон тишини ўстиришга муваффақ бўлишди. Тадқиқот натижалари келажакда пломба ёки имплантацияга эҳтиёж қолмаслигига, йўқолган тишларни қайта тиклаш имкониятига йўл очиши мумкин.

Тадқиқотчилар тиш ривожланиши учун зарур бўлган муҳитни симуляция қилувчи материал яратишган. Бу муҳит ҳужайраларга сигнал узатиб, тиш шаклланишини бошлашга ёрдам беради. 

Лондондаги шифохоналарда ўтказилган 10 йиллик тадқиқотлар ниҳоят ўз самарасини берди. Тишни биологик йўл билан алмаштириш ва қайта ўстириш ғояси илм-фанда инқилоб ясаши мумкин. Албатта аввал ҳам эмбрионда ва катта инсоннинг айрим аъзоларида бўладиган, ҳар қандай турдаги ҳужайрага айлана оладиган ўзак ҳужайралари ёрдамида органларни табиий пайдо қилиш ғояси назария жиҳатдан мавжуд эди. Бироқ Лондон олимлари бу ғояга бироз бошқачароқ ёндашиб, уни ривожлантириб ва бошқа тиббий ютуқлардан ҳам фойдаланган ҳолда ростмана тиш ўстиришга муваффақ бўлишди. Британиялик олимлар ўзак ҳужайрлардан эмас, тиш эмал ҳосил қилиш учун масъул бўлган ҳужайралар ва тишнинг бошқа қисмларини, масалан, дентин ёки дентин пулпасини яратиш учун масъул бўлган ҳужайралардан комбо ясашди ва бутун тиш тўқимасини ҳосил қила олишди. 

Тадқиқотчиларнинг айтишича, бирор органни қайта ўстириш учун одамнинг ўз ҳужайраларидан фойдаланиш унчалик хавфли эмас. Биологик тиш - бу имплантлар ёки шунга ўхшаш протезлар сунъий тишлардан фарқ қилади. Бу тишнинг ўз томирлари ва асаб толалари бўлади. У қон билан озиқланиши, умумий асаб тизими билан алоқада бўлиши ва ўсиши мумкин.

Бироқ мазкур янги тиббий технология ҳали яна такомиллаштиришни талаб этади. Қолаверса уни клиник текшируви ва кенг амалиётда қўллаш учун рухсат олиш жараёни анча вақт талаб этади. 

                                             Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар