АсосийЖамият

Юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби белгиланди

Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

'Юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби белгиланди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисида” ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. (рўйхат рақами: 3621, 01.05.2025 й.).

Низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (тингловчи) кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгилайди.

Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг 1 йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.

Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади. 

Модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади.

Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.

    'Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди

    Етакчилар Украина масаласи юзасидан ижобий мулоқот олиб борган.