АсосийЖамият

Украина доллардан воз кечмоқчи

Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаш фонида АҚШ долларидан еврога ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

'Украина доллардан воз кечмоқчи'ning rasmi

Украина жаҳон савдосининг тарқоқлиги ва Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаш фонида АҚШ долларидан еврога ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат Миллий банки раҳбари Андрей Пишний “Reuters” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Пишний бундай кескин бурилишга бир қанча далиллар келтирган. Биринчидан, Украинанинг Европа Иттифоқига потенциал аъзолиги еврони базавий валюта сифатида танлашни мантиқий ва асосли қилади. Иккинчидан, евро глобал бозорларда долларга нисбатан юқори қийматга эга.

“Европа Иттифоқига қўшилиш эҳтимоли, Европа Иттифоқининг Украина мудофаа қобилиятини таъминлашдаги ролининг кучайиши, жаҳон бозорларидаги катта ўзгарувчанлик ва жаҳон савдосининг парчаланиш эҳтимоли Миллий банкни еврони доллар ўрнига Украина гривнаси учун базавий валюта қилиш ёки қилмаслик масаласини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда”, деган у ўз нутқи давомида.

Украина миллий банки раҳбари, шунингдек, Украина валюта бозорининг аксарият сегментларида евродаги операциялар улуши аллақачон ўсиб бораётганини таъкидлаган.

“Бу иш мураккаб ва сифатли, ҳар томонлама тайёргарликни талаб қилади”, дея қўшимча қилган Пишний.

Украина ҳарбий саъй-ҳаракатларни таъминлаш учун ташқи молиялаштиришга умид қилмоқда. Миллий банк раҳбарининг қўшимча қилишича, Киев бу йил 55 миллиард доллар кутмоқда, улар нафақат бюджет тақчиллигини қоплайди, балки ёрдам ҳажми қисқариши мумкин бўлган келгуси йиллар учун давлат молияси захирасини яратиш учун ҳам ишлатилади.

Маълумот учун, Украина 1996 йилда гривнани жорий қилган ва ўнлаб йиллар давомида долларни асосий валюта сифатида ишлатган.

2022 йил февраль ойида Украина Миллий банки капитал ҳаракати устидан назорат ўрнатган ва гривнани долларга қаттиқ боғлаган, кейин эса бюджет номутаносиблиги тўпланиб қолгани сабабли девальвация ўтказишга мажбур бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 16:19

    Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади

    Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

    'Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 15:44

    Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди.

    'Долларнинг курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 11:57

    Долларнинг курси янгиланди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 11:08

    Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди

    1 апрелдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасалари учун вақтинчалик тартиб жорий этилди.

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 10:58

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.