Минск осмонида келиб чиқиши номаълум дрон уриб туширилди. Бу ҳақда Беларус Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Сешанбага ўтар кечаси Минск осмонида ҳаво мудофааси кучлари томонидан номаълум учувчисиз учиш аппарати аниқланиб, сўнгра радиоелектрон кураш воситалари ёрдамида уриб туширилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ", деб хабар берди Беларус Мудофаа вазирлиги.
Вазирлик баёнотига кўра, ҳодиса муносабати билан ҳаво маконидан фойдаланишни назорат қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.