АсосийЖамият

Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун 5 та омбор қурилади

Сел-сув омборлари Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қурилади.

'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун 5 та омбор қурилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2027–2030 йиллар давомида бешта янги сел-сув омбори барпо этилади. Бу Президентнинг “Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, сел-сув омборлари Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қурилади. Жумладан, Жиззах вилояти Бахмал туманида Тангатопдисой, Самарқанд вилояти Ургут туманида Ғиждувонсой ва Чоштепасой, Қўшработ туманида Оқтепасой, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Оқсоқотасой сел-сув омборлари барпо этилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа натижасида Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар, Жиззах вилоятида эса 300 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади. Шунингдек, Самарқандда 3,3 минг гектар, Тошкент вилоятида 300 гектар янги ер ўзлаштирилади.

Маълумотларга кўра, республика бўйича кичик сув захираларини яратиш имкони мавжуд бўлган 60 та ҳудуд аниқланган. Лойиҳа доирасида сел ва тошқин сувларини самарали йиғиш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, айрим омборлар давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилади. Хусусан, Жиззахдаги Тангатопдисой ва Тошкент вилоятидаги Оқсоқотасой лойиҳаларига хусусий инвесторлар жалб этилади.

Қарорга мувофиқ, сел-сув омборлари атрофида туристик-рекреация зоналари ва балиқчилик хўжаликлари ташкил этишга ҳам рухсат берилади. Инфратузилма объектлари эса давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади

    Президент фармонига мувофиқ, солиқ хизматлари босқичма-босқич электрон форматга ўтказилади.

    'Наманганда 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:11

    Наманганда 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик ўтказилди

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

    'Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади'ning rasmi

    Жамият 29.05.2026 04:48

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади

    Бу ҳақда бош музокарачи Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

    'Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 17:23

    Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади

    Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида рақамли трансформация жараёнлари изчил давом этмоқда.

    'Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 15:45

    Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди

    Хонандалар Муниса Ризаева ва Отабек Муҳаммадзоҳид “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 15:10

    Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди

    Ўзбекистонда бир қатор санъат намояндалари “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.