Нашр маълумотларига кўра, Манҳэттен ва Бруклин прокуратуралари томонидан олиб борилаётган терговга халқаро наркотрафик ишлари бўйича ихтисослашган прокурорлар, шунингдек, АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси (DEA) ва Ички хавфсизлик тергов хизмати агентлари жалб қилинган.
"Тергов доирасида, бошқа масалалар билан бир қаторда, президент Густаво Петронинг наркосавдогарлар билан эҳтимолий учрашувлари ҳамда унинг президентлик штаби наркобаронлардан хайрия маблағлари йиққан-йиғмагани ўрганилмоқда", — дейди манбалар.
Прокуратуралар терговни бир-биридан мустақил равишда олиб бормоқда. Ҳозирда улар бошланғич босқичда ва бирор-бир жиноий айблов эълон қилиниши ёки қилинмаслиги ҳозирча номаълум. Шунингдек, The New York Times'нинг аниқлик киритишича, ушбу терговлар Оқ уй ташаббуси билан бошлангани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.






