АсосийДунё

Эрон Форс кўрфазидаги ҳужумлар учун АҚШ ва Исроилга жавоб чоралари билан таҳдид қилди

Эрон ҳарбий амалдорининг баёноти Mehr ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.

'Эрон Форс кўрфазидаги ҳужумлар учун АҚШ ва Исроилга жавоб чоралари билан таҳдид қилди'ning rasmi

Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги марказий штаби вакили Иброҳим Зулфағарий Форс кўрфазидаги ҳужумлар туфайли АҚШ ва Исроилга "жавоб чоралари" билан таҳдид қилди.

Эрон ҳарбий амалдорининг баёноти Mehr ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.

Зулфағарийнинг сўзларига кўра, АҚШ-Исроил кучлари Форс кўрфазидаги хусусий кемалар ва йўловчи ташиш кемаларини нишонга олган.

"Бир неча бор муваффақиятсизликка учраганликлари ва Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг кучли ҳужумига қарши тура олмаганликлари сабабли, АҚШ ва Исроил Форс кўрфазидаги хусусий кемалар ва йўловчи ташиш кемаларини нишонга олмоқда. Агар бу ҳужумлар давом эца, биз жиддий жавоб чораларини кўрамиз", деди у.

Аввалроқ, АҚШ ва Исроил Эроннинг Бушеҳр шаҳридаги кемаларга, шунингдек, йўловчи ва балиқ овлаш портларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Натижада Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменей ва бошқа бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилган. Кейин Эрон Исроилдаги нишонларга, шунингдек, АҚШ ва унинг Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрдаги иттифоқчилари билан боғлиқ объектларга зарба беришни бошлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш учун 48 соат муддат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:04

    Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш учун 48 соат муддат берди

    22 давлат Ҳормуз бўғозида кемалар хавфсизлигини таъминлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.

    'Эрон Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 21.03.2026 12:49

    Эрон Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

    Бу ҳужум Эроннинг муҳим қадами ҳисобланади.

    'АҚШда Колумбия президенти Густаво Петрога қарши тергов бошланди'ning rasmi

    Дунё 21.03.2026 10:35

    'Мексикадаги кўнгиллилар энергия инқирозига учраётган Кубага ёрдам жўнатмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.03.2026 09:24

    Мексикадаги кўнгиллилар энергия инқирозига учраётган Кубага ёрдам жўнатмоқда

    АҚШ Кубага нефть импортини тақиқлагач, оролда иқтисодий инқироз юзага келмоқда.

    'Трамп НАТОни "қоғоз йўлбарс" деб атади'ning rasmi

    Дунё 21.03.2026 04:43

    Трамп НАТОни "қоғоз йўлбарс" деб атади

    АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари Ҳормўз бўғози атрофидаги эҳтимолий ҳарбий амалиётга қўшилишдан бош тортганидан сўнг, НАТОни “қоғоз йўлбарс” деб атади.

    'Жанубий Кореядаги заводда йирик ёнғин: ўнлаб жабрланганлар бор'ning rasmi

    Дунё 20.03.2026 14:35

    Жанубий Кореядаги заводда йирик ёнғин: ўнлаб жабрланганлар бор

    Тежон шаҳридаги автoэҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш заводидаги ёнғин оқибатида камида 53 киши жароҳатланди, 14 киши бедарак.