Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Маълум қилинишича, доллар 56,70 сўмга тушиб, 12 354,09 сўм бўлган.
Шунингдек, евро ва рубль курси ҳам пастлади. Евро 137,75 сўмга пастлаб, 14 330,52 сўм, рубль 1,37 сўмга тушиб, 153,49 сўмни ташкил этган.
Маълумот учун, бу доллар курсининг йил бошидан буён қайд этилган энг паст қийматидир.