АсосийБу қизиқ

Биткоин нархи охирги ойлардаги энг паст даражага тушди

3 февраль куни кечқурун биткоин курси 2024 йил ноябридан бери илк бор кескин пасайишни қайд этди.

'Биткоин нархи охирги ойлардаги энг паст даражага тушди'ning rasmi

Маълум қилинишича, биткоин нархи 72,9 минг долларгача тушган бўлиб, бу АҚШда 2024 йилги президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонганидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Трампнинг сайловдаги ғалабасидан кейин криптовалюталар бозорида кескин ўсиш кузатилган, инвесторлар янги президент рақамли активларга нисбатан ижобий сиёсат юритишига умид қилган эди. Натижада биткоин ва бошқа криптовалюталар бир неча бор тарихий рекордларни янгилаган. Бироқ вақт ўтиши билан бозор пасайишга юз тутди ва олдинги ўсиш деярли тўлиқ йўқолди.

Сўнгги 24 соат ичида биткоин 2,8 фоизга арзонлаган, бир ҳафта давомида эса унинг қиймати 14 фоизга пасайган. Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига кўра, биткоин тахминан 76,4 минг доллар атрофида савдо қилинган.

Қайд этилишича, 2025 йил 6 октябр куни биткоин тарихий максимум — 126 минг долларга етган эди. Ўшандан буён унинг нархи қарийб 40 фоизга пасайган.

Шу билан бирга, криптовалюталар бозорининг умумий капиталлашуви сўнгги 24 соат ичида 2 фоизга қисқариб, 2,59 триллион долларга тушган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 10:10

    67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди

    АҚШда яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ҳаннетт-Прайс 67 йилдан ортиқ педагогик фаолияти билан Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Импортга дунё қанчалик қарам?'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 09:41

    Импортга дунё қанчалик қарам?

    Бугунги кунда айрим давлатлар иқтисодиёти ташқи бозорларсиз деярли яшай олмайди — айрим мамлакатларда импорт ҳажми ҳатто ЯИМдан ҳам ошган.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 03:01

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 4 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'NASA: Қуёшда Х8 даражадаги кучли чақнашлар юз берди'ning rasmi

    Бу қизиқ 03.02.2026 14:21

    NASA: Қуёшда Х8 даражадаги кучли чақнашлар юз берди

    Олимлар фикрига кўра, бундай чақиришлар радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига таъсир кўрсатиши мумкин.

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 03.02.2026 02:51

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 3 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда аҳоли зичлиги яна ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.02.2026 12:43

    Ўзбекистонда аҳоли зичлиги яна ошди

    2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 нафар аҳоли тўғри келмоқда.