Бугун, 11 февраль куни Тошкент шаҳрида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин “Новза” метроси яқинидаги савдо мажмуасининг том қисмида юз берган.
“Ёнғинни бартараф этиш учун қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин соат 18:19 да ўчирилди”, — дейилади расмий изоҳда.
Шунингдек, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пойтахтда “Авиатор” савдо мажмуасидан чиққан ёнғин ортидан бир нафар ёш бола ҳалок бўлиб, ҳодиса ортидан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик.






