Telegram мессенжерининг янги талқинида жўнатилган ва суҳбатдош томондан ўқилган хабарни ўчириб ташлаш имконияти пайдо бўлди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.
Агар сиз 3.16 талқинидан фойдалансангиз, энди 48 соат мобайнида юборилган ҳар қандай хабарларни олиб ташлашингиз мумкин. Бу хабар суҳбатдошингиздан ҳам олиб ташланади. Хабарларни нафақат шахсий чатлардан, балки гуруҳлардаги суҳбатлардан ҳам олиб ташлаш мумкин.