1

​Ўт-тош хасталиги қийнаганда…

САЛОМАТЛИК 25.01.2017, 16:12
Теглар: Саломатлик, Тиббиёт, Касаллик
​Ўт-тош хасталиги қийнаганда…

Мазкур касалликни енгил, деб бўлмайди. Чунки бемор унга йўлиқиши билан бир қанча оғриқли ҳолатларга рўбарў келади. Кўнгил айниши бир томон бўлса, жиғилдон қайнаши, асабийлик ҳам азоб беради. Бундай пайтда пайсалга солмай, шифокорга учрашиш керак. Аммо уй шароитида ҳам қуйидаги тавсиялардан фойдаланилса, хуруж анча енгил ўтади. Мутахассис – шифокор-жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди Ҳаммаджон ҲОДИЕВ.

Биқинда оғриқ турса…

Ҳаракатни чеклаш, бош тагига иккита ёстиқ қўйиб, ўраниб ётиш керак. Иссиқ суюқлик ичиш, албатта, фойда беради. Агар оғриқ ўт-тош хасталиги билан боғлиқлигини аниқ билсангиз, шифокор буюрган оғриқ қолдирувчи дори ичган маъқул.

Диққат! Биқин соҳасига иссиқ грелка қўйиб бўлмайди. Хуруж пайтида иссиқ ванна қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Оғриқ 5 дақиқада тўхтамаса, зудлик билан «Тез ёрдам» чақиринг.

Кўнгил айниса…

Беҳузурликни тўхтатиш учун 2 дона олмани қайнатиб, озроқ лимон шираси, новвот ва ялпиз баргидан қўшиб совитилади ва кун давомида ичилади. Кўнгил айнишига қарши лимон пўстлоғини чайнаш ҳам фойда беради.

Жиғилдон қайнаса…

Бундай пайтда қўл остида учта нарса бўлиши керак: хом картошка, мойчечак гули ёки фаоллаштирилган кўмир. Картошка ширасини сиқиб, тезда ичсангиз, жиғилдон қайнаши бирзумда тўхтайди ҳамда ошқозонга енгиллик бўлади. Мойчечак гулини қайнатиб, бир чимдим зира ва новвот солиб ичиш ҳам муаммони ҳал қилади. Жиғилдон қайнашини 4 дона фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ҳам тўхтатади. Асло муаммони истеъмол содаси эритмасини ичиб ҳал қилишга урунманг, бу ошқозонни емиради ва оғриқни янада кучайтиради.

Қорин дам бўлса…

Чап биқинга ётиб, қоринни соат мили бўйлаб силанг. Кейин шу ҳолатнинг ўзида ўнг оёқни юқорига кўтариб туринг, қорин дам бўлиши дарров ўтиб кетади. Кун давомида кийикўти, кашнич ёки шивит баргини дамлаб ичинг.

Жиззаки бўлиб қолсангиз…

Овқатга тузни камроқ, долчинни эса кўпроқ сепиб ейиш керак. Бу зиравор жиззакиликни қувиб, яхши кайфиятни ҳамроҳ қилади, боз устига, сафрони тез ҳайдаб, ўт пуфагини тозалайди. Кун давомида бодом ва хандон писта чақиб енг. Ухлашдан олдин эса албатта, асал чой ичинг.

Юрак санчса...

Ўт-тош касали билан оғриган беморларда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бу оғриқнинг юракка дахли йўқ. Лекин санчиқ инфаркт хуружидан асло қолишмайди. Кўпинча тош ўт йўлида тиқилиб қолганида ва бундан ошқозон ости бези ҳам азият чекканида юрак санчади. Оғриқ қориндан юқорига – чап қовурғадан юраккача сезилади. Бундай пайтда ётиб, ўзингизни бўш қўйинг, кўрпани икки буклаб, ўнг қовурға соҳасига қўйинг. Ялпиз ёки лимонўтли чой оғриқнинг тўхташига ёрдам беради. Лекин санчиқ 2 дақиқадан ортиқ давом этса, дарров тил остига юрак дори қўйиб, «Тез ёрдам»ни чақиринг.

Иштаҳа бўғилса...

Бундай пайтда ўзингизни овқат ейишга мажбурламанг. Ўт-тош хуружида энг маъқул даво – маълум вақт ошқозонга дам бериш. Шунда ортиқча сафро ҳам ишлаб чиқмармасдан шўрлик ўт пуфак бир зум тин олади. Аммо организм сувсизланиб ва энг асосийси, қувватдан қолмаслиги учун ширин таъмли суюқликлар ичиб туриш керак. Нок, ўрик ёки наъматак қайнатмаси, сутли ширин чой, газсиз минерал сув айни муддао. Фақат уларнинг бари совуқ бўлмаслигига эътибор беринг. 1-2 кундан кейин сули ёки гуруч бўтқасини ярим пиёладан ейиш мумкин.

Ич қотса…

Буғдой қипиғи (отруби)ни овқатга солишни канда қилманг. Наҳорга, албатта, ўриқ қоқи дамламасидан ичинг. Чойга зира солиб, дамлаб ичиш ҳам бу муаммода ёрдам беради.

Ич кетса-чи?

Ўт-тош хасталигиида бу ҳолат қабзият билан тез-тез такрорланиб туради. Бундай пайтда гуручни қайнатиб, беҳи ва зиғир уруғи қўшиб ейилади. Анор пўстлоғини майдалаб, бир чимдим атиргул барги билан бирга қайнатиб беморга ичирилади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

29.03.2021, 18:15

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
Янги тиббиёт институти ташкил этилади

09.11.2019, 23:59

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1