Тўқ пушти рангдаги редиска таркибида оқсил, углевод, витамин ва минерал тузлар бўлиб, кўклам пайти толиққан организмга тетиклик улашади. Редискани қатиққа ёки тўғралган карам ва сабзига қўшиб салат кўринишида истеъмол қилиши мумкин. Шу билан бирга пўстини арчиб, бутунлигича ҳам еса бўлади.
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА
ОРГАНИЗМГА ФОЙДАСИ ҲАҚИДА:
– Сурункали чарчоқ, иммунитет сустлашиши ҳамда камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир. Кунора 2 тадан редиска ейишга одаталансангиз, икки ёноғингизга қизиллик югуриб, гемоглобин миқдори ортади.
– Кечки овқатда ёғли, қаттиқ қовурилган таомларни редиска қўшилган салат билан бирга истеъмол қилиш ҳазм фаолиятини яхшилайди.
– Редиска меъда касалликлари билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир. Таркибидаги клетчатка ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
– Авитаминоз юзага келмаслиги учун кўклам чоғи редискани канда қилмаслик керак.
– Бир кунда атиги бир марта редиска қўшилган салат ёки егулик есангиз, аскорбин кислотасининг бир кунлик миқдорига эга бўласиз.
– Кам калория маҳсулот эканлиги сабаб парҳездаги хонимлар учун асқотади.
– Қандли диабет билан оғриган беморлар редискани кўпроқ тановул қилишлари лозим. Бу полиз экини таркибидаги моддалар қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.
– Энг фойдаси – редискадаги фитоцидлар бўлиб, организмни чиниқтириши билан ажралиб туради.