12.11.2013 12:23
Олимлар ғаройиб хай-тек-объектни яратди (ВИДЕО)
“inFORM” деб номланувчи ушбу интерфейс қуйидагича ишлайди: синовни ўтказаётган одам ҳаракат датчикларига эга камера устидан қўлларини ёки бирор бир объектни ўтказади ва бу маълумот столдаги кўп сонли кўчма панеллар орқали трансляция қилинади. Панеллар шу ернинг ўзида “Kinect Microsoft” камераси томонидан учта ўлчамда ўқилган объектлар шаклини қабул қилади, деб ёзади “The Daily Mail”.
Бевосита сенсорли ўзаро таъсирга эга ушбу юқори технологик “ўйинчоқ” ихтирочиларнинг ўзларига ҳам жуда ёқяпти:
Бироқ олимлар ушбу ихтиро жиддийроқ мақсадларда қўлланишига умид қилмоқда. Хусусан, кейинчалик столнинг футуристик юзасидан объектларни, масалан, шаҳарларни масофадан туриб моделлаштириш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, муаллифлар ўз шаклини ўзгартирадиган интерфейслар ҳар қандай муҳандислик ишланмалари учун идеал тадқиқот платформаси эканига ишончи комил.