АсосийЖАМИЯТ

Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин ва Саудия Арабистони регионал марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги прогнозларига кўра, эртага, 27 май куни Тошкент шаҳри ҳудудига ғарбий нам ҳаво оқимлари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Прогнозларга кўра, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол, асосан, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 10–12 м/с гача, баъзи ҳудудларда эса 15 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол фонида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин. Бироқ ушбу ҳолат қисқа муддатли характерга эга бўлиб, ғарбий нам ҳаво оқимларининг кириб келиши ва ёғингарчилик ҳисобига атмосфера ҳавосининг аста-секин тозаланиши кутилмоқда.

Мутахассислар шамол кучайган пайтларда, айниқса, нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади. Зарурат бўлмаганда узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкон қадар ниқоблардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Ҳозирда Махсус комиссия томонидан атмосфера ҳавоси ҳолати доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:28

    Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Бундай ҳолатларда инсон дарҳол салқин жойга ўтиши, сув ичиши ва аҳволи яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

    'Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:19

    Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

    Гап Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан бошланиб, Абдулла Қодирий кўчаси ҳамда Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисми ҳақида бормоқда.

    'Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:15

    Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди

    Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди.

    'Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:06

    Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

    Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.

    'Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:20

    Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди

    Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.

    'Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:18

    Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

    Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.