АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида сув насоси ичига яширилган гиёҳванд модда фош этилди

Сув насоси ичига 968 грамм “Альфа ПВП” синтетик гиёҳванд модда яширилгани аниқланган.

'Тошкент вилоятида сув насоси ичига яширилган гиёҳванд модда фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ҳамкорлигида Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1994 йилда туғилган, Қорақалпоғистонлик фуқаро ушланган.

Текширув давомида хориждан юборилган сув насоси ичига 968 грамм “Альфа ПВП” синтетик гиёҳванд модда яширилгани аниқланган.

Шунингдек, унинг Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги ижара уйида наркотик моддаларни қадоқлашда фойдаланилган электрон тарозилар, “зип” пакетлар ва скотчлар ҳам олинган.

Терговга кўра, гумонланувчи интернетдаги наркодўконда “омборчи” сифатида фаолият юритган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 11:13

    Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда миллиардлаб сўмлик ноқонуний дори воситалари мусодара қилинди.

    'Жиззах ва Фарғонада коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 11:09

    Жиззах ва Фарғонада коррупция ҳолатлари фош этилди

    Жиззах ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётган вақтда ушланди.

    'Тошкент ва Наманганда гиёҳвандлик контрабандасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 05:53

    Тошкент ва Наманганда гиёҳвандлик контрабандасига чек қўйилди

    Трансмиллий жиноий уюшма ташкилотчиси ушланди.

    'Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 26.05.2026 02:54

    Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди

    Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркордан 4 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди.

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

    'Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 02:37

    Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

    Бухоро вилоятидаги туманлардан бирининг соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи пора олган вақтида ушланди.