1

«Ўзбектелеком» ISO 9001:2009 халқаро стандартга мувофиқлик сертификатини олди

HI-TECH 20.11.2013, 18:40
«Ўзбектелеком» ISO 9001:2009 халқаро стандартга мувофиқлик сертификатини олди
Куни кеча «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига сертификация аудити натижаларига кўра Ўз ДСт ISO 9001:2009 (ISO 9001:2008) халқаро стандартга мувофиқлик сертификати топширилди. 

Бугунги кунда муваффақиятнинг шарти менежментнинг самарали тизимларини жорий этиш, уларга мувофиқлик сертификатлари эса ташкилотлар ва корхоналар учун истеъмолчилар томонидан ишончнинг асосий омилларидан бири, тендер ва танловларда иштирок этиш, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг зарур шарти ҳисобланади. Сифат менежменти тизимини жорий этиш Компаниянинг бутун тузилмаси бўйича ишчиларнинг жавобгарликлари аниқ тақсимланган ва ҳужжатлаштирилган тартибни аниқлашга имкон беради. Бу ўз навбатида ходимларни бошқариш, уларнинг масъулиятлилик ва жавобгарлик сифатларини оширишни таъминлайди, маркетинг ривожланишига, тақдим этиладиган хизматлар сифати яхшиланиши ва кўлами кенгайишига ёрдам беради, шунингдек, корхона имижини таъминлайди, бу эса телекоммуникация хизматлари бозорида рақобатбардошликни таъминлаш учун жуда муҳим ҳисобланади. Сифат менежменти тизими сертификати кучли маркетинг воситаси бўлиб, тақдим этиладиган телекоммуникация хизматларини истеъмолчиларгача етказиб бериш ҳақидаги ахборотлар энг қисқа йўли ҳисобланади. «Ўзбектелеком» АК муваффақиятли фаолияти учун Ўз ДСт ISO 9001:2009 (ISO 9001:2008) халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат менежменти тизими ишлаб чиқилган, расмий ҳужжатлаштирилган ва ишчи ҳолатида таъминланиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1