1

ЭЛЕКТРОН ШИФОКОР: У СИЗНИ ДАРДДАН ЭРТА ФОРИҒ ЭТА ОЛАДИ

HI-TECH 09.09.2017, 11:13
ЭЛЕКТРОН ШИФОКОР:  У СИЗНИ ДАРДДАН ЭРТА ФОРИҒ ЭТА ОЛАДИ

Юқори технологиялар тобора кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб бормоқда. MyZone компанияси олимлари ишлаб чиққан “электрон шифокор” бунинг яна бир исботи.

MyZone компанияси олимларининг кашфиёти сабаб энди кун давомида соғлигингизни текшириб борувчи гаджет яратилди. Гаджет юрак уриши, қон босими ва бошқа маълумотларни кўрсатиб боради. Сиздаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириб боради. Бу гаджет айниқса спортчилар учун айни муддао эканлиги айтилмоқда.

— Электрон жажжигина гаджет тезкор функцияларга ихтисослашган бўлиб, тезликни ўлчаш, юрак уриш тезлигини аниқлаш ва фойдаланувчи ҳақида бошқа маълумотларни тез ва аниқ марказга бериб боради, — дейди компания раҳбари Дейв Райт гаджет ҳақида. — Бу эса спортчининг ҳолатини тез ва ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Биз авваллари спортчиларнинг юрак уришини уларнинг қўл ҳаракатларига боғлиқ деб билар эдик, лекин мазкур қурилма бизнинг тасаввуримизни буткул ўзгартириб юборди.

Кашфиётчилар эътирофича, бу ихтирога айни кунда cоғлиқни сақлаш тизимидагилар катта қизиқиш билдирмоқда. Сабаби, бу ихтиро орқали турли ички касалликлардан эртароқ бохабар бўлиш мумкин экан. Компания директори ўринбосари Майк Пэлет қурилманинг соғлиқни сақлаш хизматига афзалликлари ҳақида шундай дейди:

— Қишлоқ аҳолисининг кўп қисми соғлиқни сақлаш хизматларидан доим ҳам фойдалана олмайди. Бу қурилма уларни кун давомида назорат қилиб боради ва уларнинг электрон шифокорларига айланиши турган гап.
Гаджет нархи ҳали эълон қилинмади, лекин дунё соғлиқни сақлаш хизмати аллақачон мазкур компания билан истиқболли шартнома имзолаганликлари айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1