1

Энди Айфонни узук бошқарадими?

HI-TECH 11.09.2017, 11:48
Энди Айфонни узук бошқарадими?

“Ақлли” узуклар келгусида “Айфон”лар ўрнини босиши мумкин. Унинг ёрдамида сиз олис масофада турган “Айфон” ё “Айпад”ингизни бемалол бошқара оласиз. Узукнинг кўзидаги сенсор қурилмаси уни бошқариш имконини беради. Шунингдек, унда ўрнатилган микрофон овозли бошқаришда ҳам асқатади.

Шунингдек, у мўйқаламнинг ҳаракатига қараб, сизнинг нима ёзаётганингизни ҳам аниқлайди.
Ишлаб чиқарувчилар-нинг фикрича, катта ва бесўнақай телефонларни ҳамиша олиб юриш фойдаланувчилар учун баъзи ҳолларда бирмунча ноқулайликка сабаб бўлади. Бундай узуклар фойдаланувчининг икки қўли банд бўлганида ва смартфонни қўлга олиб фойдаланишнинг имкони бўлмаганда ёрдам бериши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1