1

ҲАЙДОВЧИСИЗ ҲАМ ЮРА ОЛАДИГАН МАШИНА ОММА ЭЪТИБОРИГА ҲАВОЛА ЭТИЛДИ

HI-TECH 11.09.2017, 13:26
ҲАЙДОВЧИСИЗ  ҲАМ ЮРА ОЛАДИГАН МАШИНА ОММА ЭЪТИБОРИГА  ҲАВОЛА ЭТИЛДИ

“Ford” компанияси янги ҳайдовчисиз машиналарини омма эътиборига ҳавола этди...

Бу машиналар ҳатто йўллар қор билан қопланиб, билинмай қолган жойларда ҳам бемалол ҳаракатлана олади. Ана шундай шароитда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу машиналар махсус қор қоплаган йўлларда синовдан ўтказилди.
Янги қурилма радар, лидар (манзилгача бўлган масофани кўрсатувчи узаткич), йўл ҳолатини белгилаб, пиёдалар, тўсиқлар, машиналарни тасвирга олиб борувчи камера билан таъминланган.

Машина ушбу қурилмалардан олинган ахборотларни аниқ вақт режимида таҳлил қилади ва ҳаракатланиш пайтида шуларни инобатга олади. Ҳайдовчисиз машина худди одамларга ўхшаб, оппоқ қор остидаги йўлдан бехато ҳаракатланиш учун йўл четидаги бордюрлар ва бошқа машиналар ҳаракатини мўлжалга олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1