1

РОБОТ ҲАМ РОМАН ЁЗАДИМИ?

HI-TECH 12.09.2017, 11:08
РОБОТ ҲАМ РОМАН ЁЗАДИМИ?

Бир гуруҳ олимлар жамоаси сунъий онг ёрдамида “Компьютер роман ёзган кун” номли қисқа роман яратишди. Япониянинг Хакодате Келажак университети олимлари томонидан яратилган ушбу асар “Nikkei Hoshi Shinichi” адабий мукофотига лойиқ кўрилди.

“The Japan News” маълумотига кўра, ушбу танловга 1450 та асар тақдим этилган. Шундан 11 таси алгоритмлар ёрдамида ёзилган. Ҳайъат аъзолари қайси асарлар инсон қўли билан, қайси бири сунъий онг ёрдамида яратилганини ошкор этишмаган.
“Мазкур роман бадиий жиҳатдан мукаммал яратилганидан роса ҳайратландим. Бироқ қаҳрамонлар характерини очиб беришда бирмунча камчиликлар кўзга ташланади”, — дейди илмий фантаст Сатоши Хасэ.
“Шу пайтга қадар сунъий онгдан асосан ечими мавжуд бўлган илмий масалаларни ҳал этишда, турли электрон ўйинларни ўйнашда фойдаланиларди. Мен келгусида бу имкониятдан бадиий ижодда ҳам фойдаланишга қарор қилдим”, — дейди профессор ва жамоа раҳбари Хитоси Мацубара.
Маълумотларга кўра, роман ёзиш учун олимлар мазкур дастурга бош қаҳрамонларнинг таржимаи ҳоли, сюжет тавсифи, асосий жумла ва ибораларни киритишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1