АсосийHi-tech

ЯПОНЛАРНИНГ ОСМА БОҒЛАРИ

'ЯПОНЛАРНИНГ ОСМА БОҒЛАРИ'ning rasmi

Биз минг йиллар муқаддам Бобил маликаси Семирамида шарафига қурилган осма боғлар ҳақида ўқиганмиз. Тиниб-тинчимаган японлар ундан ҳам аломатини ўйлаб топишди. Улар яратадиган боғлар наинки ердан тепада туради, ҳатто парвоз қилиши ҳам мумкин.
Японча усулда махсус шаклга солинган бонсай-дарахтлар магнит майдонида ҳавода муаллақ туриши, ҳатто ҳаракатланиши ҳам мумкин. Мазкур кашфиёт “Kickstarter” краудфандинг майдончасида синовдан ўтказилди.
Шу тариқа японларнинг дарахтларни кичрайтирилган шаклга солиш — бонсай санъати янги босқичга кўтарилмоқда.

Албатта ҳавода муаллақ турган бундай дарахтларга ҳам ўзига хос парвариш керак бўлади. Митти дарахтлар ўтказилган махсус туваклар магнит асосдан бир неча метр баландликда “сузиб” юради. Бунинг учун магнит асос устидаги платформа ҳам силжиши керак бўлади. Албатта уйингизда бундай ажойиб мўъжизани юзага келтириш сизга анча қимматга тушади. Бундай бонсай дарахтларнинг ҳар бирининг баҳоси 10 минг долларгача боради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар