АсосийHi-tech

УЙ ВА САЙР УЧУН ЁРИТКИЧ-АРҚОН

'УЙ ВА САЙР УЧУН ЁРИТКИЧ-АРҚОН'ning rasmi
Табиат қўйнига сайрга отланган пайтингизда қоронғи тушиб қолса, нима қиласиз? Ёнингизда фонарь олиб чиққан бўлсангиз-ку, хўп-хўп, акс ҳолда, даҳшатли фильмларда кўрганларингиз кўз олдингиздан кетмай қолади. Энди бу ноқулайликка ўрин қолмади. “Ақлли ёруғлик” технологияси энди бундай муаммони осонгина ҳал этади. Luminoodle, бу — уй ва сайр учун ёриткич-арқон саналади. У айни пайтда тобора оммалашаётган smart-техноло-гияларнинг энг ёрқин вакилидир.

Liminoodle ёриткичлари ҳали савдога чиқиб улгургани йўқ. У аслида юза қисми диод лампалар билан таъминланган диодли лампочкалардир. Ундан уйин­гизда ўтадиган тадбирлар пайтида ҳам фойдалана оласиз. Уни масофавий бошқариш пульти ёрдамида бошқаришингиз мумкин.

Liminoodle соҳиби масофадан туриб, чироқлар ранги ва ёрқинлигини ўзгартириши мумкин. Ёриткични USB-қурилмаси ёрдамида қувватлантирасиз. Агар батареянинг қуввати тўла бўлса, у икки соатга етади. Агар унинг хизматидан тежамкорлик билан фойдалансангиз, 10 соатга ҳам етиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар