Замонавий мобиль воситалар хотираси сустлар учун зарурий маълумотлар сақланадиган жойга айланган. Аммо бу нарса мобиль восита эгасининг ҳамма нарсани “хотирасида сақлаётганига” кафолат бўлолмайди. Умрида смартфондан фойдаланмаган аждодларимизга қараганда, замондошларимизнинг хотираси анча сустлашган.
Олимлар бу ҳолатни “Рақамли амнезия”, яъни барча керакли маълумотларни гаджетларга киритгандан кейин бир лаҳзада унутиш деб аташди.
Мобиль воситаларга ишониш табиий ҳолга айланди.
Бизнинг шиддат билан тараққий этаётган, ҳамма нарса рақамланган дунёмизда барча телефон рақамларини, манзилларни, паролларни ва ҳоказоларни ёдда сақлаб қолишнинг иложи йўқ. Ҳатто уларни ёдлашга ҳаракат қилган тақдиримизда ҳам барчасини эсда сақлаб қололмаймиз.
Шахсий маълумотларни сақлаш вазифасини электрон ташувчи воситаларда сақлагандан кейин, миямизга мавжуд маълумотлар, ахборотларни ўчиришга рухсат берамиз. Чунки миямизда бунча маълумотни сақлаб қолишга жой етишмайди. Баъзи бир нарсаларни эслашга ҳаракат қилмасак, улар аста-секинлик билан хотирамиздан ўча бошлайди.
Касперский лабораторияси ўтказган тадқиқотга кўра, АҚШ ва Европа мамлакатларида яшовчи одамларнинг аксарият қисми яқин кишиларининг телефон рақамларини ёддан билмас экан.
Смартфонлар инсон миясининг энг яқин дўстига айланди. Агар биз ўзимизга керакли барча маълумотларни миямизда эмас, смартфонларда сақлайдиган бўлсак, телефонлар ёрдамчи эмас, хотирамиз ўрнини босувчи воситага айланади.






