1

4 млрд йил олдин Марс қандай кўриншда эди? (ВИДЕО)

HI-TECH 27.11.2013, 15:42
4 млрд йил олдин Марс қандай кўриншда эди? (ВИДЕО)
Сўнгги пайтларда Марс сайёраси ҳақидаги маълумотлар космос ишқибозлари учун энг қизиқарли мавзулардан бирига айланди.

Ҳозир Қизил сайёрада ишлаётган Сuriosity аппарати Ерга мунтазам равишда ушбу сайёранинг эволюциясига доир янги материалларни жўнатмоқда. Ушбу маълумотлар асосида NASA оригинал видеороликни суратга олди. Унда охирги 4 млрд йил ичида Марсда юз берган эволюция жараёнлари, яъни олдинги илиқ Марс даври тугаган пайтдан кейинги давр намойиш этилган.

Видеода Қизил сайёра ўз ҳаётининг ибтидосида олимларнинг фикрича қандай бўлгани кўрсатилган. Марсда атмосфера, денгиз ва океанлар бўлган ва у жуда Ерга ўхшаган. Ўтмишда
сайёрада йирик сув ҳавзалари бўлганига кратерларнинг ички ҳолати ҳам ишора
қилади.

Тадқиқотлар Марсда сув 3,7 млрд йил олдин ҳам, яъни сайёрада етарличазич атмосфера ва, демак, илиқ иқлим бўлган пайтда мавжуд бўлганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, бу вақт ичида Марсда ҳаёт шаклланган ёки шаклланмагани номаълум бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, Марсни роҳатбахш сайёрадан жонсиз шарга айлантирган ўзгаришларнинг аниқ сабаблари ҳам ҳозирча ноаниқ. 

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/sKPrwY0Ycno" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1